Олий суднинг тафтиш инстанциясида фуқаронинг ташкилотга нисбатан буйруқни ғайриқонуний деб топиш ва бошқа даъво талаблари юзасидан фуқаролик иши кўриб чиқилди.

Қуйи судлар даъвогарнинг ишга тиклаш тўғрисидаги талабини қаноатлантирган бўлса-да, жавобгардан ундирилиши лозим бўлган мажбурий прогул учун иш ҳақи, қўшимча товон пуллари ва маънавий зарар миқдорининг ҳисоб-китобида хатоликка йўл қўйганлиги сабабли, Олий суд қуйи судларнинг суд ҳужжатларини қисман ўзгартирди.

__Шу тариқа, даъвогарнинг фойдасига умумий ҳисобда 309 872 586 сўм ундирилиши белгиланди.__