СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ИЖРОСИ
ТАЪМИНЛАНАДИ
Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди ҳамда Мажбурий ижро бюроси Ғузор туман бўлими ҳамкорлигида суд ҳужжатлари ижроси самарадорлигини оширишга бағишланган семинар ташкил этилди.
Унда ижро ҳужжатлари ижроси самарадорлигини ошириш, хусусан, судлар томонидан белгиланган жарималар ва бошқа ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Семинарда ижро ҳужжатлари билан боғлиқ амалиётда учраётган муаммолар таҳлил қилиниб, ижро жараёнида юзага келаётган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.