Пойтахт суди ва севимли ТДЮУ ўртасида энди ҳамкорлик бошқача бўлади!

Пойтахт суди ва севимли ТДЮУ ўртасида энди ҳамкорлик бошқача бўлади!

Тошкент шаҳар суди ва Тошкент давлат юридик университети ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилмоқда. Шу мақсадда бугун икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат назария ва амалиёт уйғунлигига асосланган кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантириш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир.

Энди талабалар нафақат аудиторияларда, балки суд мажлислари залларида билим олиш баробарида реал суд ишлари билан бевосита танишиш ва профессионал судьялар тажрибасини ўрганиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари Меморандумда ТДЮУ талабаларини келгусида пойтахт судлари тизимига ишга жойлашиш истиқболи билан тайёрлаш, дуал таълим элементларини жорий этиш, суд амалиётидаги долзарб муаммолар бўйича ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказиш каби қатор масалалар ҳам назарда тутилган.

Шунингдек, Меморандумда белгиланган вазифалар ижросига оид “йўл харитаси” ишлаб чиқишга ҳам келишиб олинди.

@u_generalissimus