Зарафшон шаҳрида ўтказилган сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари
Зарафшон шаҳридаги “Юлдузча” маънавият маркази биносида жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди раиси А.Исоков ҳамда тергов судья Д.Эргашева, жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси А.Мирзаева, Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси Ш.Ғофуров, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг судьяси А.Насриевлар томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳақида сўз юритиб, ушбу Фармон юзасидан батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.