Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди томонидан сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди
Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги бешинчи минтақавий ҳудуд 36-сон манзил колониясида сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Шунингдек, Учрашув давомида Президентимизнинг 2025 йил 3 ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли Қарорлари мазмун-моҳияти, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни, жумладан гиёҳвандликнинг олдини олиш юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.