Ўзбекистон аёл судьялари халқаро майдонда яна бир муҳим қадамни қўйди

Ўзбекистон аёл судьялари ассоциацияси БМТ Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши (ECOSOC) ҳузурида махсус маслаҳатчи мақомига эга Халқаро аёл судьялар ассоциациясининг (IAWJ) расмий миллий бўлими сифатида қабул қилинди.

Ўзбекистон аёл судьялари халқаро майдонда яна бир муҳим қадамни қўйди

IAWJ — 6 500 дан зиёд судьяларни бирлаштирувчи халқаро профессионал тармоқ. Энди Ўзбекистон аёл судьялари ушбу глобал ҳамжамиятнинг тўлақонли қисми сифатида халқаро тажриба алмашиш, профессионал ҳамкорликни кенгайтириш ва миллий суд амалиётини халқаро майдонда намоён этиш имкониятига эга.

Ўзбекистон — халқаро судьялар ҳамжамияти билан бир майдонда.