Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар ҳамда Томди туман судлари томонидан ўтказилган сайёр суд ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар ҳамда Томди туман судлари томонидан ўтказилган сайёр суд ва ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Зарафшон шаҳридаги “Ёшлар маданият саройи” биносида жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди ҳамда жиноят ишлари бўйича Томди туман судлари томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик олдини олиш мақсадида фуқаролар ва уюшмаган ёшлар иштирокида сайёр суд мажлислари ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида жиноят ва маъмурий ҳуқубузарлик содир этган бир нечта шахсларга нисбатан бўлган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлари кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори мазмун моҳияти ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

Батафсил

Сайт | Telegram